Линклар

Халқато ташкилот Бишкекни журналистни калтаклаганларни жазолашга чақирди


Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини журналист Шохруҳ Соиповга қилинган ҳужум юзасидан пухта текширув ўтказиш ва жавобгарларни топиб жазолашга чақирди.

Шохруҳ Соипов 2007 йил октябрда Ўшда ўлдириб кетилган таниқли ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг укаси.

У 10 август куни Ўш шаҳри аэропорти ҳудудида маҳаллий вақт билан тахминан соат 17 да номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 15 август куни чиқарган баёнотида Шохруҳ Соиповга уюштирилган ҳужумни қоралади.
XS
SM
MD
LG