Линклар

logo-print

Президент Солиҳ Яманга қайтишни режаламоқда


Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ, Риёд ш., 2011 йил 7 июл

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ, Риёд ш., 2011 йил 7 июл

Июн ойидан бери Саудия Арабистонида даволанаётган Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 24 август куни ватанига қайтишни режаламоқда.

Солиҳнинг мамлакатга келиши ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.

Яманда январ ойидан бери президент Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказилмоқда.

Қатор кузатувчилар Солиҳнинг мамлакатга қайтиб келмаслигин башорат қилган.

Бироқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ яқинда Яманга қайтиб бориши ҳақида шахсан ўзи баёнот берди.

21 август куни Яманда икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида маҳаллий қабила жангчиларидан 11 нафари нобуд бўлди.

Ҳужумни Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ амалга оширгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG