Линклар

logo-print
Туркия жанубий-шарқидаги Ҳаккари вилоятида курд жанггарилари томонидан содир этилган портлаш оқибатида бир қанча ҳарбий жароҳатланди.

CNN маълумотига кўра, курд айирмачилари турк ҳарбийлари кетаётган конвойни портлатган.

Сўнгги бир ой давомида Курдистон ишчилар партияси жанггариларининг ҳужумлари оқибатида жами қирқдан зиёд турк ҳарбийси ҳалок бўлган.

23 август куни Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолидаги курд сепаратчилари базаларига уюштирган ҳужум натижасида 100 нафаргача жанггари нобуд бўлганини билдирди.

Курд жанггарилари 1984 йилдан буён Туркия жанубий-шарқида мухторият талаб қилиб, қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда. Ўшандан бери 45 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG