Линклар

Россияда парламент сайлови 4 декабрга белгиланди


Россия президенти Дмитрий Медведев.

Россия президенти Дмитрий Медведев.

Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакат парламентига сайловлар шу йилнинг 4 декабрига белгилади.

- Фармон шундай: Россия Федерацияси Давлат думасига кейинги сайлов 2011 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтади, - дея маълум қилди Дмитрий Медведев сиёсий партиялар лидерлари билан Москвадаги учрашувда.

Россияда жами 7 та сиёсий партия рўйхатдан ўтган ва уларнинг ҳаммаси декабрдаги сайловларда қатнашиш ниятини билдирган.

Бугуннинг ўзидаёқ Россия Марказий сайлов комиссияси биноси ёнида "Қалбаки сайловлар - қонунга зиддир!" кампанияси доирасидаги илк акция белгиланди.

Ташаббусчи бўлган Чап фронт мухолиф ҳаракати фаоллари уларнинг назарида ноқонуний бўлган сайловларни бекор қилишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG