Линклар

М16нинг Қаддафийга ҳамкорлигига оид айблов текширилади


Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Буюк Британия ҳукумати ўз махсус хизматларининг Қаддафий режими террорчилик ҳаракатларига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни текширишини билдирди.

Бунга қадар бир неча ғарб нашри Британиянинг М16 ва АҚШнинг Марказий разведка бошқармасининг Қаддафий режими билан яқин алоқада экани ҳақида ёзган эди.

Хабарларга кўра, буни тасдиқловчи ҳужжатлар Триполидан топилган.

Ҳужжатлардан бирида АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари ливиялик исёнчилар етакчиларидан бири Абдул Ҳаким Белҳажнинг террорчиликда гумон қилиниб, қўлга олиниши ва қийноққа солинишига алоқадор экани айтилган.

Ҳозир Триполида Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши таркибидаги юқори мартабали ҳарбий бўлган Белҳаж Буюк Британия ва АҚШдан кечирим сўрашни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG