Линклар

Ливиянинг ҳокимиятдан кетказилган раҳбари Муаммар Қаддафий Нигерга қочгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Суриядаги "Арраи Оруба" телевидениесига телефон орқали гапирган Қаддафий бу хабарларни ёлғон деб атади.

5 сентябр куни 50 тача автомобил қуролли қўриқчилар ҳамроҳлигида Ливиядан Нигернинг Агадез шаҳрига ўтгани ва зирҳли автомобиллардан бирида Қаддафий ва унинг ўғли Сайфул Ислом ҳам бўлгани хабар қилинган эди.

Айни пайтда Нигер ҳукумати агар Қаддафий бу мамлакатдан бошпана сўрайдиган бўлса нима қилишни мухокама этмоқда.

Нигер ташқи ишлар вазири Би-Би-Си мухбири билан суҳбатда Қаддафийга бошпана бериш ёки уни Халқаро жиноят судига топшириш борасида кейинроқ бир қарорга келинишини айтган.

Айни пайтда Пентагон Қаддафий мамлакатдан чиқиб кетганини тасдиқловчи маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Олдинроқ Муаммар Қаддофийнинг рафиқаси, икки ўғли ва қизи Жазоирдан бошпана топган эдилар.
XS
SM
MD
LG