Линклар

logo-print

Франция АЭСида портлаш юз берди


Франция Атом энергияси хавфсизлиги агентлигининг хабар қилишича, мамлакат жанубидаги атом электр станцияда юз берган портлашдан камида бир ходим нобуд бўлди, тўўрт киши тан жароҳати олди. Яраланганлардан бирининг аҳволи оғир.

Франциянинг ASN агентлигига кўра, Ўрта ер денгизига яқин жойлашган атом электростанциясидан радиация тарқалиш хавфи йўқ.

Агентлик баёнотида айтилишича, станциянинг ядровий сарқитхонасида ёнғин чиққан.
XS
SM
MD
LG