Линклар

logo-print
НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар Афғонистон пойтахти марказида ўт очаётган толиблар гуруҳига қарши жангга киришди. Хабарларга қарганда, халқаро кучлар ҳамда Афғонистон армиясига вертолётлардан мадад берилмоқда.

Бугун Кобул шаҳри марказидаги чет эл ваколатхоналари жойлашган ва яхши қўриқланадиган ҳудудда бир неча портлаш амалга оширилди ва отишма бошланди.

Воқеа учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
АҚШнинг Афғонистондаги элчилиги қуролли жанггарилар элчихона атрофида ўт очиб, ҳужум қилганини бироқ мазкур идора ходимларидан ҳеч кимга зарар етмаганини маълум қилди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар қўмондонлиги ўзининг бош қароргоҳига ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарларни тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG