Линклар

logo-print
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Сурия ҳукуматига қарши намойишларни бостириш пайтида хавфсизлик кучлари саккиз кишини отиб ўлдирганини билдирди.

Сурияда ҳукуматга қарши норозиликлар бошланганига олти ой тўлган бир пайтда 14 сентябр куни мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида ўнлаб одам ҳибсга олинди.

БМТ маълумотига кўра, жорий йил март ойида президент Башар Ассад режимига қарши норозиликлар бошланганидан бери Сурияда қарийб 2600 киши нобуд бўлган.

Айни пайтда халқаро ҳамжамият намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаётган Сурия ҳукуматига босимни кучайтирмоқда.

Европа Иттифоқи Дамашққа янги санкциялар жорий қилишни режаламоқда.

Россия эса, агар президент Башар Ассад режими қуласа, ҳокимият тепасига “террорчи ташкилотлар келиши мумкин"лиги борасида хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG