Линклар

logo-print
Бугун маҳаллий вақти билан соат 15.00 лар чамасида ўзбекистонлик инсон хуқуқ фаоллари Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатовлар Косон тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Бу ҳақда Гулшан Қораеванинг жияни Фарзона Озодлик радиосига маълум қилди.

“Эрталаб 10.30ларда чиқиб кетган бўлсалар, 15.30лар чамаси менга қўнғироқ қилиб, мен ҳозир Косондаман, милиция бўлимида ўтирибмиз , милицияни телефонидан қўнғироқ қиляпман дедилар. Нима учун сизни ушлашади, десам сабабини айтмади, кутиб ўтирибмиз мана шунча соатдан бери даб айтди. Шу билан мана тўрт соат бўлди ҳеч дараклари йўқ”, - деди Фарзона Қораева.

Маълум бўлишича, қашқадарёлик ҳуқуқ фаоллари Косондаги ўқувчиларни пахта тераётганлиги шарт шароитларини ўрганаётган пайтда милиция бўлимига олиб кетилган.

Гулшан Қораева Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё бўлими Нодир Аҳатов эса Қарши шаҳар бўлими раҳбаридир.

Улар ўз фаолиятлари давомида кўпроқ, болалар меҳнати, нафақахўрлар ҳамда диний сабаблар билан қамалганлар ҳуқуқларига эътибор қаратиб келишган.
XS
SM
MD
LG