Линклар

logo-print

"Бунёдкор" стадиони қурилиши яна чўзилади


"Бунëдкор" стадиони макети.

"Бунëдкор" стадиони макети.


Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадиони қурилиши кейинги йилнинг август ойида ниҳоясига етади.

Бу ҳақда ёзган 12.uz сайти бошқа тафсилотларни ёритмаган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, “Бунёдкор” стадиони 2012 йилнинг 10 мартида топширилиши керак эди.

Германиянинг GMP фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган спорт комплекси қурилиши 2008 йил бошланган ва кейинроқ тўхтаб қолган эди. Бунга “Бунёдкор” жамоасининг муассиси, Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган "Зеромакс" ширкатининг ёпилиши сабаб бўлган эди. Шундан сўнг тўхтаб қолган қурилиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 апрелдаги қароридан сўнг яна бошланди.

Стадионнинг дастлаб 45 минг одамни сиғдира оладиган Марказий Осиёдаги энг катта спорт комплекси бўлиши ҳақида айтилган эди. 12.uz сайти маълумотига кўра, эндиликда томошабинлар ўриндиқлари сони 34 минг бўлиб, мажмуа уч қаватдан иборат бўлади.

“Бунёдкор” спорт комплексининг аввалги лойиҳаси 150 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилган эди, ҳозирги қурилишга 60 миллиард сўм сарфланиши ва бу маблағнинг хайрия ҳисобига йиғилиши айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG