Линклар

Ҳаққоний музокарага тайёр


Ҳаққоний гуруҳи бир қанча ҳужумларда айбланган.

Ҳаққоний гуруҳи бир қанча ҳужумларда айбланган.


Афғонистонда энг йирик қуролли гуруҳлардан бири бўлган Ҳаққоний гуруҳи Афғонистон ва АҚШ ҳукуматлари билан музокара ўтказиш истагини билдирди.

Бу ҳақда Ройтерс агентлигига маълум қилган Ҳаққоний гуруҳи лидери Сирожиддин агар Толибон ҳам розилик билдирса, улар афғон ва америка ҳукуматлари билан тинч музокараларга тайёр эканлигини айтди.

АҚШ бир неча бор Покистон ҳукуматини қароргоҳи Шимолий Вазиристонда экани айтиладиган Ҳаққоний гуруҳига қарши курашга чорлаган.

Сирожиддин Ройтерсга берган интервюсида Ҳаққоний гуруҳи аллақачон Покистонни тарк этгани, айни пайтда Афғонистонда эканини айтиб, гуруҳ бу ерда катта хавф остида экани ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG