Линклар

АҚШ ва Покистон ҳарбий етакчилари Испаниянинг Севил шаҳридаги НАТО анжумани доирасида музокара ўтказган.

Пентагон расмийларига кўра, АҚШ Бирлашган қўшинлар штаби бошлиғи Майк Маллен ҳамда унинг покистонлик ҳамкасби Ашфақ Қаяний ўртасидаги музокаралар жума куни кечқурун икки соатдан ортиқроқ давом этган.

Таъкидлаш жоиз, бу учрашув Ал Қоида етакчиси Усама бин Ладеннинг шу йил май ойида Покистон ҳудудида Америка махсус кучлари тарафидан ўлдирилганидан кейин АҚШ ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги илк учрашувдир.
XS
SM
MD
LG