Линклар

Бугун Фаластин БМТ Бош ассамблеясида Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олинишини сўраб расмий ариза топширади. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Бош ассамблеяда қиладиган нутқи пайтида бу ҳақдаги расмий сўровномни тақдим этиши кутилмоқда.

Бугун Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳу ҳам Бош ассамблеяда чиқиш қилади.

АҚШ Президенти Барак Обама Фаластин давлатига оид масалага Хавфсизлик кенгашида вето қўйишини баён қилган. Вашингтон фаластинликларни мустақил давлат масаласини Исроил билан тинчлик музокараларни қайта бошлаш орқали ҳал этишга кўндиришга уриниб келмоқда.
XS
SM
MD
LG