Линклар

Россия хабар агентликларига кўра, Тинч Океанининг Россияга яқин ҳудудида балиқчилар кемаси ядровий сув ости кемаси билан тўқнашиб кетган.

Авлиё Георг номли сув ости кемаси ташқи бортига бироз зиён етгани, лекин радиоактив модда ташқарига чиқмагани хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа чоршанба куни Камчатка Яриморолига туташ Авачин қўлтиғида рўй берган.

2000 йилда Баренц денгизида Россияга қарашли Курск ядровий сув ости кемасининг ҳалокатида 118 денгизча ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG