Линклар

logo-print
Саудия Арабистонида аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилди.

Қирол Абдулла фармонига кўра, аёллар маҳаллий ҳокимият органларига сайланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар.

- Олий имомлар билан маслаҳатлашиб, аёлларга бундан буён Шўро кенгаши мажлисларида қатнашиш имконини беришга қарор қилдик, - деди Саудия Арабистони қироли Абдулла.

Аёлларга ҳатто машина ҳайдаш ёки эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз четга чиқиш таъқиқлаб қўйилган мамлакатда бу инқилобий ўзгариш сифатида кўрилмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари Саудия Арабистонида аёлларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилиши учун кўпдан бери кураш олиб бораётган эди.
XS
SM
MD
LG