Линклар

АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳаққини берувчи Green Card лотереясининг 2012 йилги ўйини натижалари эълон қилинди.

Ғолиблар сонининг кўплиги жиҳатидан Ўзбекистон дунё бўйича биринчи ўнталикка киради. Собиқ иттифоқ давлатлари орасида эса иккинчи ўринда.

Жорий ўйин ҳар йилгидан фарқли равишда бу йил икки марта ўйналди. Дастлаб 1 май куни ғолиблар аниқланди, бироқ кўп ўтмай компютердаги ноқислик боис лотерея натижаси ҳақиқий эмас¸ деб топилди.

Навбатдаги танлов 15 июл куни ўтказилди. Ютуқдан мосуво қолганлардан 36 нафари АҚШ Давлат департаментини судга берди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилди.

Ҳар йили дунё бўйлаб 14 миллионга яқин одам Green Card лотереясида иштирок этади. Улардан 100 мингга яқини океан ортига кетиш имконини қўлга киритади.

Ўтган йили лотереяда ғолиб чиқиб, АҚШга кетган ўзбекистонликлар сони 5 мингдан ортган эди. Маълумотларга кўра, улардан 28 фоизи тошкентлик, 63 фоиздан ортиғи эса самарқандликдир.
XS
SM
MD
LG