Линклар

logo-print
Минглаб одам Муаммар Қаддафийга тарафдор ва қаршилар ўртасидаги жанг ҳаракатлари давом этаётган Сирт шаҳрини тарк этмоқда.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши ҳарбийлари икки ҳафтадан буён бу шаҳар назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.

Қизил хоч халқаро ташкилотидан олинган маълумотга кўра, жами аҳолиси 70 минг бўлган шаҳарни шу кунга қадар 10 мингдан ортиқ одам тарк этган.

Шаҳарни тарк этган аҳоли вакилларидан олинган маълумотларга кўра, жароҳатланган одамлар тиббий дори-дармон етишмаслиги боис оламдан ўтмоқда.

Қизил хоч ташкилоти вакиллари жанг ҳаракатлари давом этаётган шаҳарга дори-дармонни етказиш имконсиз қолаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG