Линклар

Ўзбекистон президенти “Жиноий иш жараëнида ҳибсда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қўл қўйди.

Жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинган шахсларни ҳибсда сақлаш тартиби ва шароитларини белгиловчи мазкур қонун Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 27 июл куни¸ Сенат томонидан эса¸ 26 август куни тасдиқланган.

Қонунга кўра¸ гумонланувчи шахс Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 225 моддасида кўрсатилган тартибда ҳибсда сақланади ва унинг айби суд томонидан тасдиқланмагунча¸ ҳисбдаги шахс айбсиз ҳисобланади.

Президент имзо чекканидан сўнг кучга кирган қонунда¸ Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати тергов изоляторлари¸ шунингдек Қуролли кучлар гаупвахталарида сақланадиганлар ҳақларига ҳам ойдинлик киритилган.

Қонунда бу ҳақларнинг узун рўйхати келтирилган. Улардан айримларига кўра¸ ҳибсда сақланаëтганлар ўз ҳақлари¸ эркинлик ва мажбуриятлари¸ ҳибсхона тартиб-қоидалари бўйича маълумот олиш¸ вақтинча сақланиш жойлари бошлиқларига мурожаат қилиш¸ ўз ҳақ-ҳуқуқлари бузилиш ҳоллари бўйича шахсан¸ ëхуд ҳимоячи орқали шикоят қилиш¸ очиқда қолганлар билан ëзишиш¸ шахсий хавфсизлиги таъминлаши¸ ҳимоячи ва яқинлари билан учрашишга ҳақлидирлар.
XS
SM
MD
LG