Линклар

logo-print
Ўзбекистон президентининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги паспорт тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармонига мувофиқ Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари қошидаги доимий прописка масалаларини кўриб чиқувчи махсус қўмиталар ëпиладиган бўлди.

22 сентябр куни имзоланган бу фармон ҳақидаги хабар Ўзбекистон матбуотида 13 октябр куни эълон қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ¸ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка тизими йўқ қилиниб¸ унинг ўрнига рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

Фуқароларни доимий пропискадан ўтказиш ва уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш ишини Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимлари амалга оширади.

Бу жараëнда фуқаролар ҳақлари таъминланиши ва қонун устиворлигини назорат қилиш¸ президент қарорига мувофиқ¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси зиммасига юклатилди.

Ўзбекистон Ички ишлар ва Адлия вазирлиги¸ шунингдек прописка жараëнига алоқадор бошқа идоралар бир ой ичида президентнинг мазкур фармони муносабати билан республика қонунчилигига ўзгартиш ва тўлдириш киритишга оид таклифларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиши лозим.

Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқамаси ходими Озодлик билан суҳбатда¸ қонунчиликка ўзгартиш кирилмагунча¸ доимий прописка жараëни очилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG