Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқлари Халқаро федерацияси Ўзбекистонга оид саҳифа очди


Маркази Парижда жойлашган Инсон ҳуқуқлари учун Халқаро Федерация (FIDH) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига эътибор қаратиш мақсадида “Ўзбекистон номли қамоқхона” номли янги веб-саҳифа ташкил қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, веб-саҳифа орқали Ўзбекистон қамоқхоналарида аянчли вазиятларда қолаётган камида 13 ҳуқуқ фаоли тақдири хавотирлидир.

Веб-саҳифа очилишига АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлишга уринаëтган Ҳерман Кэйн Ўзбекистон президенти ким, деган саволга “Убеки-беки-беки-беки-стан-стан” каби “қандайдир кичик ва аҳамиятсиз давлат раҳбарининг исмини билиш” шарт эмас, дея жавоб бергани туртки бўлган.

FIDH аксинча одамлар Ўзбекистон ҳақида билишини истайди.
XS
SM
MD
LG