Линклар

Исроил ва Миср маҳбусларни алмашади


Илан Грапел озод қилиниши эвазига 25 мисрлик қўйиб юборилади.

Илан Грапел озод қилиниши эвазига 25 мисрлик қўйиб юборилади.


Исроил ҳукумати хабар қилишича, Миср билан маҳбуслар алмашиш борасидаги келишув имзоланган.

Келишувга мувофиқ, жорий йилнинг июнида Мисрда ҳибсга олинган АҚШ ва Исроил фуқароси бўлган Илан Грапел Исроил қамоқхоналаридаги 25 мисрликка алмаштирилади.

Илан Грапел Мисрда Ҳусни Муборак режимига қарши намойишлар пайти Исроил фойдасига айғоқчилик қилишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Исроил ҳукумати ва Грапел оиласи бу айбловларни рад этиб келадилар.

Жорий йилнинг 11 октябр куни беш йилдан буён Ғазода асирликда қолаётган яҳудий аскарининг озод қилиниши эвазига Исроил 1027 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилган эди.
XS
SM
MD
LG