Линклар

Жамоатчилик ҳайъати Бутни айбдор, деб топди


Нью-Йорк федерал судида жамоатчилик ҳайъати россиялик тадбиркор Виктор Бутни Колумбиядаги террорчи гуруҳлардан бирига қурол сотишга уринганликда айбдор, деб хулоса чиқарди.

Виктор Бут 2008 йилдан буён ҳибсда сақланмоқда. У Бангкокда қўлга олинган ва кейин АҚШга экстрадиция қилинган эди.

АҚШ хавфсизлик хизматлари собиқ Совет Иттифоқи Ҳарбий-Ҳаво кучлари зобити Виктор Бутни дунёдаги энг йирик қуролфуруш, деб атайди. Бутнинг ўзи айбловларни инкор этиб келади.
XS
SM
MD
LG