Линклар

Саудия Арабистонида миллионлаб мусулмон муқаддас Ҳаж ибодати амалларини адо этмоқдалар.

Саудия Арабистони Маданият ва ахборот вазирлиги YouTube билан ҳамкорликда жорий йилги Ҳаж ибодатини youtube.com/hajjlive Интернет сайти орқали жонли тарзда кўрсатмоқда.

Ҳаж ибодати 4 ноябр куни мусулмонларнинг Минога боришлари билан бошланди.

5 ноябр куни бомдод намозидан кейин хожилар Макка шаҳридан 19 километр нарида жойлашган Арафот тоғига чиқдилар.

Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йил тахминан икки ярим миллион мусулмон, яъни, 1 миллион 830 минг хорижлик, 700 – 800 минг нафар маҳаллий мусулмонлар муқаддас Ҳаж ибодати амалларини бажармоқда.

Улар орасида ўзбекистонлик хожилар ҳам бор.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига кўра, бу йил ҳам Ҳаж зиёратига 5 мингдан зиёд ўзбекистонлик жўнатилган.
XS
SM
MD
LG