Линклар

logo-print
Қатар пойтахти Доҳада газ экспорти бўйича етакчи давлатлар саммити бўлиб ўтмоқда.

Газ экспорт қилувчи давлатлар форумининг (Gas Exporting Countries Forum) бир кунлик йиғилишида 12 давлат раҳбарлари, жумладан, Жазоир Президенти Абдулазиз Бутефлика ва Ливия Ўтиш даври кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил ҳам иштирок этмоқда.

Саммитда Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қатнашиши маълум қилинган эди. Аммо у саммитнинг очилиши маросимида иштирок этмади.

Анжуманда газ нархини белгилаш ва газ етказиб бериш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокама этилиши режаланган.

Газ экспорт қилувчи давлатлар форумига Уммон, Жазоир, Боливия, Миср, Эквадор, Гвинея, Эрон, Ливия, Нигерия, Қатар, Россия ҳамда Тринидад ва Табаго аъзо. Шунингдек, Венесуэла, Қозоғистон, Норвегия ва Нидерландия ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Дунёдаги газ заҳирасининг қарийиб 70 фоизи номлари келтирилган давлатларда экани айтилади.
XS
SM
MD
LG