Линклар

logo-print

Лукойл Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни кўпайтирмоқчи


Бухородаги Хаузак газ ҳавзаси.

Бухородаги Хаузак газ ҳавзаси.

Россиянинг Лукойл ширкати 2020 йилга қадар газ қазиб чиқариш ҳажмини йилига 70 миллиард куб метрга етказишни режаламоқда.

2010 йилда Лукойл 18 миллиард куб метр газ қазиб чиқарган.

Лукойл вице празиденти Леонид Федунга кўра, ширкат Ямал, Ўзбекистон, Каспий ва Саудия Арабистонида газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришни режалаган.

Лукойл Ўзбекистоннинг “Қандим-Хаузак-Шоди”, “Қўнғирот” ва “Жануби-ғарбий Ғисор” хавзаларида газ лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Келгуси йилларда айнан шу хавзаларда йилига 16 – 19 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш мўлжалланган.

Rbcdaily.ru Интернет нашрининг хабар қилишича, ўтган йил “Қандим-Хаузак-Шоди” лойиҳаси бўйича 2,7 миллиард куб метр газ қазиб чиқарилган.

“Қўнғирот” ва “Жануби-ғарбий Ғисор” хавзаларида эса ҳозирча ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган.
XS
SM
MD
LG