Линклар

Араб лигаси Сурияга босимни кучайтирмоқда


Сурия президенти Башар ал-Ассад октябр охирида Араб лигаси делегацияси билан учрашиб¸ муросавий режага розилик берган эди.

Сурия президенти Башар ал-Ассад октябр охирида Араб лигаси делегацияси билан учрашиб¸ муросавий режага розилик берган эди.

Туркия ҳукумати Араб лигаси фуқароларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича Дамашқ раҳбариятига тақдим қилган режанинг қандай ижро этилишини мониторинг қилиш учун Сурияга лига кузатувчилари киритилишини талаб қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли кузатувчиларга рухсат бериш Сурия учун халқаро санкцияларга чап беришнинг сўнгги имкони эканини таъкидлади.

- Сурия халқи изтиробларига нуқта қўйилиши лозим¸ деб ишонамиз. Бугун Сурия ҳукумати учун зудлик билан лозим қадамларни қўйиш учун берилган янги имкон¸ охирги кундир. Бу имкон кузатувчиларни киритишга оид Араб лигаси таклиф қилган протоколга қўл қўйишдир. Биз Суриянинг бу зарурий қадамни қўйишига умид қиламиз¸ деди Туркия дипломатлари раҳбари.

Араб лигасининг кузатувчилар гуруҳини Сурияга киритиш ҳақидаги талабини қабул қилиш учун Дамашққа берилган муҳлат бугун тугайди.

Айни пайтда Сурия раҳбарияти Араб лигасининг мазкур ултиматумини қоралади ва 22 араб давлатидан иборат лиганинг хорижий кучлар қўлидаги ўйинчоққа айланганини танқид қилди.

Араб лигасидан олинган сўнгги хабарларга қараганда¸ Сурияга кузатувчилар борасидаги таклиф қилиш учун ажратилган муҳлат ниҳоясига етган¸ аммо Дамашқ бу муҳлат ичида таклифга жавоб бермаган.

Араб лигаси¸ агар Сурия ҳукумати зўравонликлар вазиятини бевосита ўрганиш учун лига кузатувчиларини мамлакатга киритмаса¸ Сурияга нисбатан жазо чоралари¸ хусусан савдо санкциялари жорий қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Эртага лиганинг айни масалага бағишланган махсус йиғини ўтказилиши кутилмоқда.

Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари бошланганидан бери¸ БМТ ҳисоб-китобича¸ камида 3500 одам хавфсизлик кучлари зўравонлиги оқибатида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG