Линклар

logo-print
Покистондаги кабел телевидениеси оператори мамлакатнинг исломий жанггариларга қарши кураш уринишларини танқид қилгани учун Би-Би-Си жаҳон хизмати каналини эфирдан олиб ташлагани айтилмоқда.

Покистон кабел телевидениелари уюшмаси президенти Халид Араин мазкур қарор Би-Би-Си телеканали 23 ноябр куни “Махфий Покистон” номли ҳужжатли фильмни эфирга узатганидан кейин қабул қилинганини таъкидлади.

Би-Би-Си ўзининг Интернет сайтида маълум қилишича, икки қисмдан иборат ҳужжатли фильмда АҚШ Марказий разведка бошқармаси расмийлари ва ғарб дипломатлари Покистонни терроризмга қарши курашда ўз мажбуриятларини бажармаётганликда танқид қилиши ҳақида гап боради. Би-Би-Си мазкур қарор “муҳаррирлик мустақиллигига таҳдид қилади ва томошабинларнинг холис халқаро янгиликларни кўришларига тўсиқ яратади”, дея уни қоралади.
XS
SM
MD
LG