Линклар

logo-print
Қозоғистон парламентининг юқори палатаси президент Нурсултон Назарбоевга "Қозоғистон қаҳрамони" унвони бериш учун мамлакат қонунчилигига тузатишлар киритилишини мақуллади.

Аввалроқ мамлакат бош вазири Карим Масимов Назарбоевга "Қозоғистон қаҳрамони" унвони бериш таклифи билан чиққанди.

"Мустақил Қозоғистоннинг ривожланишида тутган тарихий роли учун" президент Назарбоевни ушбу унвонга лойиқ, деб айтган Масимов.

2010 йилда Қозоғистон парламенти президент Нурсултон Назарбоевга "Миллат раҳнамоси" мақоми берилганди.

Назарбоев Совет Иттифиқи давридан буён Қозоғистонни бошқариб келади.
XS
SM
MD
LG