Линклар

Иқтидордаги "Ягона Россия" партияси мамлакатда якшанба куни ўтган парламент сайловида ғалаба қозонгани айтилмоқда.

Бу галги сайловда партия сайловчиларнинг 50 фоизга яқини овозини қозонди. Аммо, бу партиянинг 2007 йилда қўлга киритган ютуғидан сезиларли даражада — қарийб 15 фоизга камдир.

Россия Коммунистик партияси 19 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.

"Адолатли Россия" партияси 13 фоиз, Владимир Жириновскийнинг Либерал-демократлар партияси 12 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Учта партия "Яблоко", "Правое дело" ва "Россия ватанпарварлари" 7 фоизлик тўсиқдан ошиб ўтолмагани айтилмоқда.

Эндиги сайлов натижаларига мувофиқ 450 ўринли парламентда ўтирган “Ягона Россия” депутатлари сони 315 нафардан 220 нафарга тушиши мумкин.
XS
SM
MD
LG