Линклар

Жанубий Африкада иқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган зарарли газлар атмосферага чиқарилиши устидан назоратни кучайтириш борасида келишувга эришилди.

Дурбан шаҳридаги халқаро анжуманда қатнашган 194 давлат расмийлари қарийиб икки ҳафта давомида Киото протоколи муддати тугаганидан кейин иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган янги чекловларни белгилаш борасида қизғин бахс юритдилар.

1997 йилда имзоланган Киото протоколи муддати 2012 йилда тугайди.

Янги келишув 2020 йилгача кучга кириши мўлжалланган.

Айни пайтда муддати келаси йил тугайдиган ҳозирги чекловларга амал қилиш яна беш йилга узайтирилади.

Ҳиндистоннинг Атроф-муҳитни мухофаза қилиш вазири Жаянти Натаражан эришилган келишувни “муваффақият” деб атади.

- Бу жуда яхши муваффақият. Жуда кўп фикрлар бўлишига қарамай, шундай муваффақиятга эришганимиздан хурсандмиз, - деди Ҳиндистон вазири.
XS
SM
MD
LG