Линклар

Европарламент Ўзбекистонга қўшимча савдо имтиёзи беришни рад қилди


Европа Парламенти депутатлари Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганига оид хабарлар юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти текширув ўтказишига рухсат берилмагунча Ўзбекистондан импорт қилинаётган пахта ва текстил маҳсулотларига солиқни камайтириш ҳақидаги таклифни кўпчилик овоз билан рад қилди.

Eurasianet Интернет нашри маълумотига кўра, овоз беришда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида эришилган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни кенгайтириш масаласи ҳал қилиниши керак бўлган.

Лекин овоз беришда 603 депутатдан атиги саккиз нафари таклифни ёқлаб, қолган депутатлар унга қарши овоз бердилар.

Келишувнинг текстил савдосига оид бандини қайта ишлаб чиқиш учун депутатлар ҳужжатни Европа Комиссиясига жўнатди.

Европа Парламенти депутатлари резолюциясида “Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини кескин қоралаган” ва “президент Ислом Каримовни Халқаро меҳнат ташкилотига болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан мамлакатда текширув ўтказишга рухсат беришга чақирилган”.
XS
SM
MD
LG