Линклар

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахт Қоҳира марказида намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда саккиз киши нобуд бўлгани ва 300га яқин одам жароҳат олганини маълум қилди.

Тўқнашув жума куни эрталаб хавфсизлик кучлари бир намойишчини ушлаб калтаклагани тўғрисида гап тарқалганидан кейин бошланган.

Ўтган ой охирида Қоҳирада рўй берган шу каби тўқнашувлар пайтида 40дан ортиқ одам нобуд бўлган, юзлаб одам жароҳатланган эди.

Намойишчилар президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG