Линклар

logo-print
Сурияга борган Араб Лигаси кузатувчилар гуруҳи аксил-ҳукумат чиқишлар маркази ҳисобланмиш Ҳомс шаҳрига қилган сафари чоғида барча томонлар ҳамкорлик кўрсатганидан мамнун эканини баён қилди.

50 нафар кузатувчидан иборат гуруҳ Башар ал-Ассад ҳукумати Араб Лигаси билан эришилган тинчилик келишуви шартларини бажараётганини аниқлаш учун Ҳомс шаҳар ҳокими билан учрашди. Келишув шартларидан бирига кўра, Дамашқ норозиликлар ўтаётган шаҳарлардан ҳарбийларни олиб чиқиши керак.

Жорий йил охиригача Араб Лигаси Сурияга 150 нафар кузатувчини юбориши кўзда тутилган.

Суриялик фаоллар сешанба куни Интернетда эълон қилган видеода норозилар оломони Араб Лигаси вакиллари билан учрашув чоғида “бизга халқаро ҳимоя керак”, деган бақириқлари акс этган.

Кеча Ҳомс шаҳрида камида 20 минг киши иштирокида намойиш бўлди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда март ойида бошланган асил-ҳукумат намойишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 5 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG