Линклар

logo-print
Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Iraq Body Count ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, Ироқдаги зўравонлик қурбонлари сони ўтган йили 2010 йилга нисбатан кўпайган.

Ҳисоботда айтилишича, 2010 йилда Ироқдаги тўқнашув ва ҳужумлар оқибатида 3974 одам ўлган бўлса, ўтган йилги қурбонлар сони 4059га етган.

Iraq Body Count ҳисоб-китобича, 2003 йили Америка ҳарбийлари Ироққа киритилганидан буён ушбу мамлакатда жами 162 минг одам ҳалок бўлган. Уларнинг 80 фоизи тинч аҳоли вакилларидир.

АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилиши эълон қилингач, мамлакатда зўравонликлар кўпайгани кузатилаяпти.

Ироқ ҳукумати эса ўтган йилги қурбонлар сони аввалги йилларга нисбатан камайгани ҳақида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG