Линклар

logo-print

Давлат идоралари сайтлари муҳокама қилинди


Президент Каримов қашқадарёлик йигитга Интернет нималигини тушунтирмоқда

Президент Каримов қашқадарёлик йигитга Интернет нималигини тушунтирмоқда

Ўзбекистонда давлат идораларига қарашли Интернет сайтларнинг 26,7 фоизи тез-тез, 57,8 фоизи гоҳ-гоҳида ва 15,5 фоизи ҳафтада бир марта янгиланади.

Gov.uz гуруҳи бош мутахассиси О. Умаров Миллий матбуот марказида ўтказилган семинар чоғида келтирган бу маълумотларни 12. уз сайти эълон қилди.

“Информация эркинлигини таъминлашда ахборот хизматларининг роли ва масъулияти” мавзуида ўтказилган семинарда хабар қилинишича, яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида “персонал кабинет” хизмати ташкил қилинади ва фуқароларнинг аризалари электрон шаклда қабул қилинади.

Семинар давомида кўплаб давлат идораларининг сайтлари йўқлиги, борларида кўрсатилган телефонларнинг одатда ишламаслиги танқид қилинган.
XS
SM
MD
LG