Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги Бизнес логистикаси тараққиëти уюшмаси ва Германиянинг LMBG mbH ширкати Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси¸ Тошкент Йўл транспорти институти¸ Тошкент Давлат иқтисодиëт университети ва Германиядаги Иқтисодий тараққиëт жамғармаси билан биргаликда ўзбекистонликлар учун янги лойиҳа бошлади.

"Ширкатлар профессионал кадрлари ва олий таълим тизими ўқитувчиларига логистика асослари ва унинг замонавий усуллари бўйича тренинг ўтказиш ва улар малакасини ошириш” деб номланган мазкур лойиҳа ўзбекистонлик кадрларнинг логистика соҳасидаги малакасини халқаро талабларга мослашни кўзда тутади.

Икки йиллик мазкур лойиҳа давомида унинг қатнашчилари ҳам Германия¸ ҳам Ўзбекистондаги таъминот омборлари¸ транспорт ва коммуникация соҳасидаги жараëн билан бевосита танишадилар¸ тажриба алмашадилар.
Ўзбекистон Афғонистонда жойлашган АҚШ ва НАТО қўшинлари таъминоти учун муҳим транзит ҳудуди саналади. Ҳозирда Шимолий таъминот тармоғи орқали Афғонистонга юборилаëтган НАТО таъминот юкларининг 70 фоиздан ошиғи Термиз орқали Афғонистонга киритилмоқда.

Германия ва Ўзбекистон транспорт ва таъминот мутасаддиларининг биргаликдаги лойиҳаси ҳали узоқ муддат муҳим транзит ҳудуди бўлиб қоладиган Ўзбекистонда логистика соҳасидаги кадрлар даражасини оширишга хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG