Линклар

logo-print
Бирмада эълон қилинган амнистияга мувофиқ бир гуруҳ таниқли диссидентлар озодликка чиқарилди.

Авф этилганлар орасида 1988 йили демократик ўзгаришларни талаб қилиб кўтарилган исён раҳбарларидан бўлган Мин Ко Найнг, Нилар Тиен ҳам бор.

2004 йили уй қамоғига маҳкум этилган собиқ бош вазир Хин Нюнт ҳам озодликка чиқди.

Бирмада президент фармонига мувофиқ ҳаммаси бўлиб 651 маҳбус авф этилади.

Европа Иттифоқи расмийлари Бирмадаги амнистияни олқишлади.
XS
SM
MD
LG