Линклар

Қўшма Штатлар Қозоғистонда якшанба куни ўтказилган парламент сайловларини нодемократик бўлган, деб тан олди.

АҚШ Давлат департаменти душанба куни эълон қилган баёнотида Қозоғистондаги сайловлар халқаро андозаларга мос келмаганини таъкидлади.

Аввалроқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари ҳам Қозоғистонда ўтган парламент сайловининг демократик талабларга жавоб бермагани ҳақидаги хулосани эълон қилган эди.

Бугун Қозоғистон мухолифати сайловдаги сохтакорликларга қарши Олмаота шаҳрида намойиш ўтказишни режаламоқда.

Шаҳар маъумрияти мухолифларга намойишларни чеккароқда ўтказишларига рухсат берган, лекин норозилар тадбирни шаҳар марказида ўтказиш аҳдидалар.
XS
SM
MD
LG