Линклар

logo-print
Юқори лавозимли АҚШ расмийси Жанубий Кореяни ядровий дастур борасида Теҳронга босимни кучайтириш учун Эрондан нефт сотиб олишни камайтиришга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Роберт Эйнхорн сешанба куни Жанубий Кореяни Эроннинг Марказий банки билан ҳам алоқани камайтиришга ундади.

- Биз барча ҳамкорларимизни Эрондан нефт импорт қилишни камайтириш ва Эрон марказий банки билан ҳамкорликни камайтириш масаласини кўриб чиқишга чақирамиз, - деди Роберт Эйнхорн.

Давлат департаменти мулозими Сеулга ташрифи чоғида мухбирларга Қўшма Штатлар ўз иттифоқчиларининг Эрон билан иқтисодий манфаатларини тушунади, деди.

Айни пайтда Эйнхорн Теҳроннинг ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан жиддий музокара олиб боришга мажбур қилиш учун Эронга босимни кучайтириш лозимлигини урғулади.

Ассоиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Жанубий Корея 200дан ортиқ ширкатда Эрон билан ҳамкорликни чеклаган.
XS
SM
MD
LG