Линклар

Техас губернатори Рик Перри республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодлик пойгасидан чиққанини билдирди.

-Бугун мен президентлик пойгасидан чиқишга қарор қилдим. Бугундан бошлаб мен республикачилар патиясидан Нют Грингич номзодини қўллайман. Уни узоқни кўра биладиган, мамлакатимизда ўзгаришлар ясай оладиган сиёсатчи, деб биламан, - деди Перри Жанубий Каролина штатида ўтказган матбуот анжуманида.
Шу куни Республикачилар партияси Айова штатида ўтказган қурултойида собиқ сенатор Рик Санторумни ғолиб деб эълон қилди.

Аввалроқ, Айовада Массачусетс штати собиқ губернатори Митт Ромни ғолиб келиши кутилаётганди.

Шундай қилиб, республикачилардан Митт Ромни, Нют Грингич, Рик Санторум ва техаслик конгрессмен Рон Пол президентликка номзод бўлишлик учун курашни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG