Линклар

Дунёдаги учинчи жажжи чақалоқ касалхонадан чиқди


Муддатидан 16 ҳафта олдин туғилган Мелинда Стар Гуидо, 2011 йил август.

Муддатидан 16 ҳафта олдин туғилган Мелинда Стар Гуидо, 2011 йил август.

Дунёдаги учинчи энг кичик чақалоқ деб тахмин қилинган Мелинда Стар Гуидо АҚШнинг Лос Анжелес шаҳридаги касалхонадан уйига олиб кетилди.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, у ўтган йил август ойида муддатидан 16 ҳафта олдин туғилган.

Мелинда Стар Гуидо туғилган пайтда унинг вазни атиги 270 грамм бўлган.

Бу иккита iPhone телефони оғирлигига тенг.

Жажжи чақалоқ туғилган кундан шу пайтгача шифокорлар назоратида Лос Анжелес касалхонасининг жонлантириш бўлимида сақланди.
XS
SM
MD
LG