Линклар

Халқаро савдо бўйича Украина идоралараро комиссияси мамлакат Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар импортига ўрнатилган квоталарни бекор қилишни тавсия этди.

Бунга эса¸ Ўзбекистоннинг Украина маҳсулотларига ўрнатилган акциз солиқларини бекор қилгани асос бўлган.

Ўзбекистонда фаолият юрғизаëтган GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаëтган нисбатан арзон автомобиллар Украина бозорини тўлдириши эҳтимолидан чўчиëтган ички ишлаб чиқарувчилар¸ Ўзбекистонда украин маҳсулотларига нисбатан бошқа чекловлар сақланиб қолаëтганини таъкидламоқдалар.

Украина ва Россия нашрларига кўра¸ Укравто корпорацияси ана шу эътироздан келиб чиқиб¸ комиссиянинг бу тавсияси юзасидан қўшимча текширув ўтказишни сўраган.

2011 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Украинадаги энг харидоргир машиналар рўйхатининг 13-поғонасидан жой олди.

Тошкент ҳукуматининг Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан жорий қилган қўшимча солиқ ва бож тўловларига норозилик тариқасида Украина Вазирлар Маҳкамаси 2011 йилнинг 15 ноябрида мамлакатга бир йил ичида уч донадан ортиқ ўзбек автомобили олиб кирилишини тақиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG