Линклар

Мўътабар Тожибоева: “Шоқоллар вақти”нинг муаллифи мен эмасман!


Мўътабар Тожибоева.

Мўътабар Тожибоева.

Ҳозирда Францияда яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева "Шоқоллар вақти" филмининг муаллифи эканлигини рад қилди.

- Бу китобнинг муаллифи ва ҳаттоки ҳаммуаллифи ҳам мен эмасман. Бизнинг ташкилотимизга бу китоб муаллифлари ёрдам сўраб расман мурожаат қилишган. Мен китобнинг тарқатилишига кўмаклашганман холос,- деди Мўътабар Тожибоева.

Бугун Қирғизистон парламенти йиғилишида сўзга чиққан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Шамил Атаханов ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани “халқ душман"ларидан бири сифатида тилга олди.

Шамил Атаханов Ўш воқеалари ҳақида ҳикоя қилувчи “Шоқоллар вақти” филми ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ва Макситов деган шахс томонидан яратилгани ва тарқатилгани гумон қилинаётганини билдирди.

“Шоқоллар вақти” филми ва китоби Қирғизистонда миллатлараро низо қўзғатувчи восита сифатида 2011 йилда таъқиқланган эди.
XS
SM
MD
LG