Линклар

Британияда Чарлз Диккенс таваллудининг 200 йиллиги нишонланди


Британия шаҳзодаси Чарлз рафиқаси Камилла билан Чарлз Диккенс музейида, 2012 йил 7 феврал.

Британия шаҳзодаси Чарлз рафиқаси Камилла билан Чарлз Диккенс музейида, 2012 йил 7 феврал.

Британияда буюк инглиз ёзувчиси Чарлз Диккенс таваллудининг 200 йиллиги нишонланди.

Дикенс хотираси учун Британияда уюштирилган маросимига Вали аҳд шаҳзода Чарлз бошчилик қилди.

Шаҳзода Уэстминистр Аббатлигидаги Диккенс қабрига гулчамбар қўйди.

Маросимда Чарлз Диккенс авлодлари ҳам иштирок этди.

- Чарлз Диккенс таваллудининг 200 йиллиги нишонланаётгани, у ўз асарларида қандай мавзуларни ёритганига яна бир марта назар ташлаш учун яхши имкониятдир,- деди ёзувчи авлодидан бўлган Марк Диккенс.

Чарлз Диккенс 1812 йил 7 февралда Англиянинг жанубидаги Портсмаут шаҳрида туғилган. У ўнлаб роман, пьеса ва кўплаб ҳикоялар ёзган.

Диккенс ўзбек китобхонларига “Оливер Твист саргузаштлари” ва “Катта умидлар” каби романлари билан яхши таниш.
XS
SM
MD
LG