Линклар

Тошкентлик мактаб директори 5,5 йилга қамалди


Кеча Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди пойтахтнинг Ҳамза туманидаги 206-мактаб директори 42 ёшли Хосият Муқимова 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди.

Суд ҳукмига кўра, Хосият Муқимова Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан давлат мулкини талон-торож қилиш), 205- модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210- модда (Пора олиш) ва 211-модда (Пора бериш) билан айбдор деб топилди.

Суд ҳайъати Муқимованинг илк марта судланаётганини инобатга олиб, унинг жазосини 3 йиллик шартли қамоқ билан алмаштириб, энг кам иш ҳақининг 350 баробари миқдорида жаримага тортди.
XS
SM
MD
LG