Линклар

Аҳмадийнажод: Эрон ядровий соҳадаги "жуда муҳим" ютуқларни эълон қилади


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ядровий соҳада эришилган “жуда муҳим” ютуқларни яқин фурсатда эълон қилишини маълум қилди.

1979 йилги Исломий инқилобнинг 33 йиллиги муносабати билан Теҳронда уюштирилган парадда сўзлаган Аҳмадийнажод “биз яқин кунларда Эроннинг янги ядровий лойиҳалари очилиши ва ишга туширилишига гувоҳ бўламиз”, дея баёнот берди.

Президентнинг нутқи давлат телевидениеси орқали намойиш қилинди.

Теҳроннинг Озоди майдонидаги тадбирда ҳукумат тарафдори бўлган ўн минглаб фуқаро иштирок этди.
XS
SM
MD
LG