Линклар

Кеча Сурияда ҳукумат кучлари ва мухолифат ўртасидаги тўқнашувлар пайти камида 19 одам ҳалок бўлди.

Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, қурбонларнинг аксари Ҳомсдаги зўравонликлар оқибатида ўлдирилган.

Ўн бир кундирки ҳукумат ҳарбийлари Ҳомсдаги турар-жойларни ўққа тутмоқда. Шу вақт давомида юзлаб одам ўлдирилгани хабар қилинди.

Душанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Нави Пиллай Башар ал-Ассад режимини сўнгги 11 ой мобайнида инсониятга қарши жиноят қилганликда айблаб, Сурия ҳукуматини маҳкамага тортишга чақирди.

Сурия ҳукумати бу айбловларни рад этди.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда ўтган йилнинг март ойидан буён давом этаётган нотинчликлар давомида камида 6 минг киши ўлдирилган ва ўн минглаб одамлар ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG