Линклар

ОТБ Ўзбекистонга $ 508 миллион кредит ажратади


Ўзбекистон Президенти И. Каримов ва ОТБ раҳбари Х. Курода.

Ўзбекистон Президенти И. Каримов ва ОТБ раҳбари Х. Курода.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда тўртта лойиҳани амалга ошириш учун 508 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.

ОТБ раҳбари Харухико Курода Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов билан Тошкентда имзолаган шартномада кредит Ўзбекистон қишлоқларида турар жой қурилиши лойиҳалари, темир йўл линияларини электрлаштириш, электр энергиясини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув таъминоти ва санитария ҳолатини яхшилаш лойиҳаларини амалга оширишга сарфланиши мўлжалланган.

16 феврал куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Куродани Оқсаройда қабул қилиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари учун уни Ўзбекистоннинг “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистонда ОТБ томонидан умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 35 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG