Линклар

Ўзбекистон-АҚШ дипломатик алоқаларига 20 йил тўлди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 19 феврал куни 20 йил тўлди.

Сана муносабати билан АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол Қўшма Штатлар халқи ва ҳукумати номидан элчихона расмий сайтида баёнот эълон қилди.

- Сўнгги йилларда ҳукуматларимиз қатор соҳалар, жумладан, сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва ижтимоий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлида фаол иш олиб борди.

Бугунги кунда нафақат ўзаро алоқалар балки, бутун минтақада узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш йўлидаги муштарак мақсадимизга эришиш учун биз бирга ишлаяпмиз.

Мен Американинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Мен ўзаро ҳурмат ва масъулиятга аосланган муваффақиятларимиз давом этишига умид қиламан, - дейилади АҚШ элчиси Жорж Крол баёнотида.
XS
SM
MD
LG